Эълонлар
“Янгикўрғонпахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Янгикўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил “28” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1000да Самарқанд вилояти, Янгиқўрғон шаҳарчаси Бозоржой кўчаси, 2-уйда жойлашган “Янгиқўрғон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 900 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:http://yangikurgonptk.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичини бажарилиши бўйича жамият бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни буйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамият 2020 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни буйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил молиявий хўжалик якуни бўйичааудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
- Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес режасини тасдиклаш.
- Жамият томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
- Акциядорлар ваколат доирасида ҳал қилиниши лозим бўлган, “Янгиқўрғон Кластер” МЧЖ тўқимачилик кластер ташкилотининг мурожаатларини кўриб чиқиш.
- Пахта тукимачилик кластери ташкилоти томонидан сотиб олинмаган Асбоб-ускуналар ва бошқа турдаги мулкларни “E-ijro auksion” орқали сотиш масаласини куриб чикиш.
- Жамият активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан мулкларни оммавий савдоларда сотиш, маҳаллий ҳокимият ёки давлат бошқарув органлари балансига ўтказишни кўриб чиқиш билан боғлиқ йирик битимларни тузишни тасдиқлаш.
- Жамият устав жамғармасига чиқарилган 1(бир) дона акциясининг бозор қийматини тасдиқлаш.
- Акциядорлар ўзларига тегишли акцияларни жамият томонидан бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олиш тартибини белгилаш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, инвесторларга қула икониятлар ва шарт-шароитдар яратиш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналарининг “E-ijro auksion” ва биржа савдоларига чиқарилган активлари буйича туловларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш механизмини қўллаш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 08 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 22 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Янгикўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
“Янгикўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:
- овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир;
- ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;
- ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан белгиланган бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади. Мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд вилояти, Янгиқўрғон шаҳарчаси Бозоржой кўчаси, 2-уй, электрон почта:sam_pahta492@inbox.uz, тел.:(94)184-77-22.
“Янгикургон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида мавжуд активларни ҳамда жамиятда сақланаётган эҳтиёт қисмларни ва бутловчи материалларнинг бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишмақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март ПҚ-4633 сонли«Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янгиқўргон пахта тозалаш” АЖда мавжуд активларни ҳамда жамиятда сақланаётган эҳтиёт қисмларни ва бутловчи материалларнинг бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“ Янгиқўргон пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган ёки тасдиқланган хужжатларнинг электрон PDFшаклида бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2021 йил 10 феврал соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс:141100, Самарқандвилояти, Оқдарё тумани Бозоржой МФЙ, Бозоржой кўчаси 2 уй.
Маълумот учун телефонлар: (94)184-77-22, (+99893) 353-41-14.
Эълон жойлаштирилган сана: 2021 йил 5 феврал
Почта манзили:Yangikurgonpahta_492@inbox.uz
“Янгиқўрғонпахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади !
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янгиқўрғонпахта тозалаш” АЖ ҳамда жамиятга қарашли “Ўзбекистон”, “Даҳбет” пахта қабул қилиш масканларининг бино-иншоотларини ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Янгиқўрғонпахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси, бунда суғурта суммаси 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлиши керак;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2019 йил 20 март соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс: 141 019, Самарқандвилояти, Оқдарё туман, Янгиқўрғон шаҳарчаси.
Маълумот учун телефонлар: (+99890) 224-96-69.
Эълон жойлаштирилган сана: 2019 йил 13 март.